Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ўхшаб аниқ келарди, ёки Расулуллоҳ с.а.в. уни келганлигини ҳис қиларди, лекин у кишига зоҳир бўлмасди». Ойиша р.а.дан ривоят қилинадики, Ҳорис ибн Ҳишом р.а. Расулуллоҳ с.а.в.дан сўради ва айтдики: «Эй Расулаллоҳ, сизга ваҳй қандай келади?» Расулуллоҳ с.а.в. айтдиларки: «Гоҳида қўнғироқнинг товуши каби келади, бу ваҳйнинг менга энг оғири, шунда мени қаттиқ титратарди ва мен уни англаб олардим». Бу турлар, яъни илҳом орқали, уйқуда каломсиз махфий ҳолда келиш ва шунга ўхшашлар битта ҳолат бўлиб, Оллоҳ Таолонинг:

 

إِلاَّ وَحْيًا
– „Ваҳй орқали“,                                                                            [42:51]


сўзига мансуб, луғатда ишора қилмоқ, илҳомлантирмоқ каби.


وَأَوْحَى رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ

– „Парвардигорингиз асаларига ваҳй-амр қилди“,                                    [16:68]


асаларига ваҳй қилиши унинг қалбига ташлаши ва билдиришидир.

 

Иккинчиси, фаришта тили билан келган нарса. Расулуллоҳ с.а.в. бу нарса ваҳй фаришта эканини қатъий билганларидан кейин қулоқларига эшитиларди. Бу фаришта Жаброилдир. Оллоҳ айтади:

 

نَزَلَ بِهِ الرُّوحُ الأَمِينُ۩ عَلَى قَلْبِكَ لِتَكُونَ مِنَ الْمُنذِرِينَ

– „Қуръонни Жаброил а.с. огоҳлантирувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга туширди“.        [26:193-194]

 

Оллоҳ Таоло Жаброилни жўнатарди, Расулуллоҳ у билан гаплашардилар, унинг сўзини эшитиб, ёдлаб олардилар. Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Гоҳида менга фаришта намоён бўларди ва мен билан гаплашарди, мен эса унинг айтганларини англаб олардим». Абу Ҳурайра айтади: бир куни Расулуллоҳ с.а.в. одамлар олдига чиққанларида бир киши келди ва у кишидан: «Иймон нима?» деб сўради. Айтдиларки: «Оллоҳга, фаришталарга, Оллоҳга йўлиқишга, расулларига ва қайта тирилишга иймон келтирмоқ». У: «Ислом нима?» деди: Айтдиларки: «Оллоҳга ибодат қилишинг, унга ширк келтирмаслигинг, намозни ўташинг, фарз қилинган закотни адо этишинг ва рамазонда рўза тутмоғингдир». «Эҳсон нима?» деди. Айтдиларки: «Оллоҳни кўриб турганингдек унга ибодат қилмоғинг, агар сен уни кўрмасанг ҳам, у сени кўради». «Қиёмат қачон?» деди. Айтдиларки: «Сўралувчи сўрагувчидан билгувчироқ эмас, лекин унинг шартлари ҳақида хабар бераман: Агар чўри ўз тарбиячисини туғса, подачилар ўз биноларини бир-биридан баланд қилишга мусобақа қилсалар, бешта нарса борки, уларни фақат Оллоҳ билади», сўнг набий с.а.в.:

 

إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ

– „Дарҳақиқат, ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридагина (қиёмат) соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир“,      [31:34]

 

оятини тиловат қилдилар. Шунда ҳалиги одам чиқиб кетди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Уни қайтаринглар», дедилар. Лекин улар ҳеч кимни топа олишмади. Сўнгра: «Бу Жаброил, одамларга динларини ўргатгани келган», дедилар. Жаброил а.с.

 

92-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260